Трампнинг ҳокимиятга келиши АҚШнинг Украина бўйича сиёсатини ўзгартирмайди — Лавров
“Қандайдир фарқ бор, деб ўйламайман, чунки Россия-Америка муносабатлари, уларнинг асослари, шу жумладан, стратегик барқарорлик, паритет, ўзаро ишонч, текширувлар, шаффофлик ва бошқалар тўғрисидаги барча келишувларни бузиш тенденцияси мавжуд. Буларнинг барчаси президент кичик Буш даврида синдирила бошланди”, — деди Лавров Трампнинг АҚШ президенти этиб сайланиши Украина масаласига таъсир қиладими, деган саволга жавоб берар экан.
“Устунлик ва жазосизлик ҳисси чуқурлашмоқда. (Россиянинг амалдаги президенти) Путиннинг дастлабки икки муддатда кўрсатган яхши ниятларини эътиборсиз қолдиришганлар, нотўғри ҳисоблаганлар, яхшилаб ўйлаб кўришлари керак. Аксинча, биз АҚШда СССР парчаланганидан кейин давлатлар олиб борган номақбул сиёсатдан бирорта ҳам сабоқ олмаган сиёсатчиларнинг ҳозирги авлодини кўряпмиз”, — дея таъкидлади Лавров.