Ўзбекистон ҳунармандлари Ҳиндистонда ўтадиган халқаро фестивалда иштирок этади

Ҳунармадлар ўз маҳсулотларини Ҳиндистон бозорига экспорт қилиш учун янги ҳамкорлар билан музокаралар ўтказишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ўзбекистон ҳунармандлари Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган анъанавий "Surajkund Crafts Mela" фестивалида иштирок этади. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Халқаро фестиваль 2-18 февраль кунлари Харьяна штатидаги Фаридобод шаҳрида ўтказилади. Қайд этилишича, унда Ўзбекистондан 15 кишилик делегация иштирок этиши режалаштирилмоқда.
“Мазкур ярмарка давомида мамлакат ҳунармандлари ўз маҳсулотларини нафақат фестиваль меҳмонларига етказиш, балки уларни Ҳиндистон бозорига экспорт қилиш учун янги ҳамкорлар билан музокаралар қилиш имкониятига эга бўлади ”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, "Surajkund Crafts Mela" халқаро фестивалига ҳар йили 1,5 миллиондан ортиқ меҳмон ташриф буюради.
Бир неча маротаба Ўзбекистон ушбу фестивалнинг ҳамкор мамлакати бўлган. Жумладан, ўтган йил ҳам халқаро тадбирда мамлакатнинг туризм салоҳияти, бой ҳунармандчилик мероси ва маданияти тақдим этилган
Ўзбекистон ҳунармадчилиги ва “Лазги” рақси Ҳиндистонда намойиш этилмоқда - фото