Ўзбекистон ҳунармадчилиги ва “Лазги” рақси Ҳиндистонда намойиш этилмоқда - фото
09:56 08.02.2023 (янгиланди: 10:47 08.02.2023)
© Туризм ва маданий мерос вазирлиги “Surajkund International Crafts Mela " 36-Халқаро ҳунармандчилик фестивали
© Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Oбуна бўлиш
Ҳиндистоннинг Харяна штатида “Surajkund International Crafts Mela " 36-Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистон туризм ва ҳунармандчилик салоҳияти Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган халқаро фестивалда намойиш этилмоқда. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
Ҳиндистоннинг Харяна штатида “Surajkund International Crafts Mela " 36-Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтмоқда.
© Туризм ва маданий мерос вазирлиги “Surajkund International Crafts Mela " 36-Халқаро ҳунармандчилик фестивали
“Surajkund International Crafts Mela " 36-Халқаро ҳунармандчилик фестивали
© Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Мазкур фестивалда ҳунарманд, қўшиқчи ва созандалардан ташкил топган Ўзбекистон делегацияси мамлакатнинг туризм салоҳияти, бой ҳунармандчилиги ва маданиятини тарғиб қилмоқда.
© Туризм ва маданий мерос вазирлиги “Surajkund International Crafts Mela " 36-Халқаро ҳунармандчилик фестивали
“Surajkund International Crafts Mela " 36-Халқаро ҳунармандчилик фестивали
© Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Ўзбекистон павилёнида миллий ҳунармадчилик маҳсулотларига маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда.
Ўзбекистон давлат филармонияси раққосалари ижросидаги “Лазги” ашула ва рақс ансамбли ҳам иштирок этмоқда.
© “Лазги” ашула ва рақс ансамбли
1/2
© “Лазги” ашула ва рақс ансамбли
© “Лазги” ашула ва рақс ансамбли
2/2
© “Лазги” ашула ва рақс ансамбли
1/2
© “Лазги” ашула ва рақс ансамбли
2/2
© “Лазги” ашула ва рақс ансамбли
Фестиваль ташкилотчиларининг қайд этишича, иштирокчилар учун яна бошқа кўплаб тадбирлар тайёрлаб қўйилган. Унга кўра туялар пойгаси, рақс фестивали, салла ўраш мусобақаларини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Маълумот учун, фестивалда ҳар йили Ҳиндистоннинг барча минтақалари ва дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатлари вакиллари, шунингдек, 1,5 миллиондан ортиқ сайёҳлар ва маҳаллий фуқаролар иштирок этади.
Мазкур тадбир ҳунармандчилик соҳасидаги дунёдаги энг йирик фестивал-ярмаркалардан бири саналади. У 1981 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Фестиваль 20 февралга қадар давом этади.