ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Хитой андозалари асосида йирик дам олиш маскани қурилади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Урумчи шаҳрининг Таянь-Шань тоғ тизмаларида жойлашган карорт зонаси фаолияти билан танишди. Сайёҳлик ҳудуди раҳбарияти билан музокаралар олиб борилди.
Бўстонлиқда Хитой андозалари асосида йирик дам олиш маскани қурилади
© Хокимият Ташкентской области
"Келгусида, Бўстонлиқ тумани “Оқтош” ҳудудида “Хевенс Гарден” мажмуаси ёнида замонавий андозаларда дам олиш обектини қуриш бўйича ижобий келишувларга эришилди", — дейилади хабарда.
Ўзбекистонда яратилган инвестицион муҳит билан танишиш ҳамда лойиҳалаш ишларини бошлаш бўйича Хитой делегацияси февраль ойида Тошкент вилоятига ташрифи борасида келишиб олинди.
Лойиҳанинг дастлабки инвестиция қиймати 10 миллион доллар деб баҳоланмоқда.