Бўстонлиқда Хитой андозалари асосида йирик дам олиш маскани қурилади

© Хокимият Ташкентской областиБўстонлиқда Хитой андозалари асосида йирик дам олиш маскани қурилади
Бўстонлиқда Хитой андозалари асосида йирик дам олиш маскани қурилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2024
Oбуна бўлиш
Лойиҳанинг дастлабки инвестиция қиймати 10 миллион доллар деб баҳоланмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Хитой андозалари асосида йирик дам олиш маскани қурилади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Урумчи шаҳрининг Таянь-Шань тоғ тизмаларида жойлашган карорт зонаси фаолияти билан танишди. Сайёҳлик ҳудуди раҳбарияти билан музокаралар олиб борилди.
© Хокимият Ташкентской областиБўстонлиқда Хитой андозалари асосида йирик дам олиш маскани қурилади
В Бостанлыкском районе построят большой центр отдыха по китайским стандартам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2024
Бўстонлиқда Хитой андозалари асосида йирик дам олиш маскани қурилади
"Келгусида, Бўстонлиқ тумани “Оқтош” ҳудудида “Хевенс Гарден” мажмуаси ёнида замонавий андозаларда дам олиш обектини қуриш бўйича ижобий келишувларга эришилди", — дейилади хабарда.
Ўзбекистонда яратилган инвестицион муҳит билан танишиш ҳамда лойиҳалаш ишларини бошлаш бўйича Хитой делегацияси февраль ойида Тошкент вилоятига ташрифи борасида келишиб олинди.
Лойиҳанинг дастлабки инвестиция қиймати 10 миллион доллар деб баҳоланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0