Афғонистонда ҳалокатга учраган самолёт қандай парвозни амалга оширгани маълум бўлди

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ҳалокат юзасидан жиноий иш очди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Афғонистонда ҳалокатга учраган самолёт Таиланднинг Паттая шаҳридан Москвага иккита техник қўниш билан шахсий тиббий эвакуация парвозини амалга ошираётган бўлган. Бу ҳақда Паттая курорт шаҳридан 40 километр узоқликда жойлашган Утапао аэропортидаги манбага таяниб, РИА Новости хабар берди.
“Бу икки техник қўниш билан Москвага йўл олган хусусий тиббий эвакуация рейси эди. Самолёт бортида Паттаядаги шифохоналардан биридан Россияга олиб кетилаётган Россия фуқароси, аҳволи оғир бўлган бемор бўлган. У билан бирга турмуш ўртоғи (хусусий тадбиркор), шунингдек, Россия фуқароси ҳам бўлган, у парвоз пулини тўлаган”, — деди агентликка манба.
Улардан ташқари бортда тиббий гуруҳ ва экипаж ҳам бўлган. Операцион хизматлар маълумотларига кўра, ҳалокатга иккита двигателнинг техник носозлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ҳалокат юзасидан жиноий иш очди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган оқшом Falcon 10 бизнес-жети Афғонистонда Тожикистон билан чегарага яқин жойда радарлардан ғойиб бўлган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, бортда олти киши: тўрт нафар экипаж аъзоси ва икки йўловчи бўлган. Борт "Атлетик Групп" МЧЖ ва хусусий шахсга тегишли. Кема Гая (Ҳиндистон) – Тошкент (Ўзбекистон) – Жуковский (Россия) йўналиши бўйича чартер тез ёрдам рейсини амалга ошираётган эди. ОАВ маълумотларига кўра, самолёт Бадахшон вилоятининг Зебак туманидаги Топҳана ҳудудидаги баланд тоғларга қулаган.