https://sputniknews.uz/20240121/afgoniston-halokat-samolyot-parvoz-42130994.html
Афғонистонда ҳалокатга учраган самолёт қандай парвозни амалга оширгани маълум бўлди
Афғонистонда ҳалокатга учраган самолёт қандай парвозни амалга оширгани маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ҳалокат юзасидан жиноий иш очди.
2024-01-21T16:39+0500
2024-01-21T16:39+0500
2024-01-21T16:39+0500
дунё янгиликлари
дунёда
ҳиндистон
афғонистон
россия
самолёт ҳалокати
москва
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/09/21273755_0:380:2576:1829_1920x0_80_0_0_8f4efa07016ff04a01fb5676f84d296d.jpg
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Афғонистонда ҳалокатга учраган самолёт Таиланднинг Паттая шаҳридан Москвага иккита техник қўниш билан шахсий тиббий эвакуация парвозини амалга ошираётган бўлган. Бу ҳақда Паттая курорт шаҳридан 40 километр узоқликда жойлашган Утапао аэропортидаги манбага таяниб, РИА Новости хабар берди.Улардан ташқари бортда тиббий гуруҳ ва экипаж ҳам бўлган. Операцион хизматлар маълумотларига кўра, ҳалокатга иккита двигателнинг техник носозлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ҳалокат юзасидан жиноий иш очди.Эслатиб ўтамиз, ўтган оқшом Falcon 10 бизнес-жети Афғонистонда Тожикистон билан чегарага яқин жойда радарлардан ғойиб бўлган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, бортда олти киши: тўрт нафар экипаж аъзоси ва икки йўловчи бўлган. Борт "Атлетик Групп" МЧЖ ва хусусий шахсга тегишли. Кема Гая (Ҳиндистон) – Тошкент (Ўзбекистон) – Жуковский (Россия) йўналиши бўйича чартер тез ёрдам рейсини амалга ошираётган эди. ОАВ маълумотларига кўра, самолёт Бадахшон вилоятининг Зебак туманидаги Топҳана ҳудудидаги баланд тоғларга қулаган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/09/21273755_250:407:2181:1855_1920x0_80_0_0_31083bcc173391270fb42d05a78048f8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистон ҳалокат самолёт парвоз falcon 10 бизнес-жети россия
афғонистон ҳалокат самолёт парвоз falcon 10 бизнес-жети россия
Афғонистонда ҳалокатга учраган самолёт қандай парвозни амалга оширгани маълум бўлди
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ҳалокат юзасидан жиноий иш очди.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Афғонистонда ҳалокатга учраган самолёт Таиланднинг Паттая шаҳридан Москвага иккита техник қўниш билан шахсий тиббий эвакуация парвозини амалга ошираётган бўлган. Бу ҳақда Паттая курорт шаҳридан 40 километр узоқликда жойлашган Утапао аэропортидаги манбага таяниб,
РИА Новости хабар берди.
“Бу икки техник қўниш билан Москвага йўл олган хусусий тиббий эвакуация рейси эди. Самолёт бортида Паттаядаги шифохоналардан биридан Россияга олиб кетилаётган Россия фуқароси, аҳволи оғир бўлган бемор бўлган. У билан бирга турмуш ўртоғи (хусусий тадбиркор), шунингдек, Россия фуқароси ҳам бўлган, у парвоз пулини тўлаган”, — деди агентликка манба.
Улардан ташқари бортда тиббий гуруҳ ва экипаж ҳам бўлган. Операцион хизматлар маълумотларига кўра, ҳалокатга иккита двигателнинг техник носозлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ҳалокат юзасидан жиноий иш очди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган оқшом Falcon 10 бизнес-жети Афғонистонда Тожикистон билан чегарага яқин жойда радарлардан ғойиб бўлган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, бортда олти киши: тўрт нафар экипаж аъзоси ва икки йўловчи бўлган. Борт "Атлетик Групп" МЧЖ ва хусусий шахсга тегишли. Кема Гая (Ҳиндистон) – Тошкент (Ўзбекистон) – Жуковский (Россия) йўналиши бўйича чартер тез ёрдам рейсини амалга ошираётган эди. ОАВ маълумотларига кўра, самолёт Бадахшон вилоятининг Зебак туманидаги Топҳана ҳудудидаги баланд
тоғларга қулаган.