ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Американинг Киевга ёрдами тўхтатилиши аллақачон Россия фойдаси учун туб ўзгаришларга олиб келмоқда. Бу ҳақда АҚШ армияси штаби собиқ бошлиғи, истеъфодаги генерал Жек Кин "Fox News" телеканалига берган интервьюсида айтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Россия мамлакат (Украина) устидан назоратни қўлга киритади. <...> Кечикишлар ва ҳатто молиялаштирилмаслиги эҳтимоли туфайли (Украинадан) вазият кескин ўзгарди", — дея огоҳлантирди эксперт.
Киннинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етишмаслигидан қўрқиб, тобора эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишга мажбур. Украина армияси бутун фронт бўйлаб мудофаага ўтди.
"Россия ғалаба қозонмоқда", — деб таъкидлади таҳлилчи.