"Россия назорати остида". Америкалик генерал Украинадаги ўзгаришларни эълон қилди

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишБоевая работа экипажей танков Т-80 на Краснолиманском направлении СВО. Архивное фото
Боевая работа экипажей танков Т-80 на Краснолиманском направлении СВО. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2024
Oбуна бўлиш
Америкалик генерал Кин Украинада Россиянинг тўлиқ ғалабасини башорат қилди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Американинг Киевга ёрдами тўхтатилиши аллақачон Россия фойдаси учун туб ўзгаришларга олиб келмоқда. Бу ҳақда АҚШ армияси штаби собиқ бошлиғи, истеъфодаги генерал Жек Кин "Fox News" телеканалига берган интервьюсида айтди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Россия мамлакат (Украина) устидан назоратни қўлга киритади. <...> Кечикишлар ва ҳатто молиялаштирилмаслиги эҳтимоли туфайли (Украинадан) вазият кескин ўзгарди", — дея огоҳлантирди эксперт.

Киннинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етишмаслигидан қўрқиб, тобора эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишга мажбур. Украина армияси бутун фронт бўйлаб мудофаага ўтди.
"Россия ғалаба қозонмоқда", — деб таъкидлади таҳлилчи.
Украинские военнослужащие около поселка Катериновка в ДНР  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2024
“Улар йўқолди”. Францияда Украина ҳақида даҳшатли баёнот берилди
Янгиликлар лентаси
0