Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Су-25 самолётлари Донецк йўналишида Украина Қуролли кучларига ҳужум қилди

Су-25 ҳужумчи самолётлари Донецк йўналишида Украина Қуролли кучларининг таянч пунктларига ҳужум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Су-25 самолётлари экипажлари Донецк йўналишида Украина қўшинларининг таянч пунктлари ва қўшинларига бошқарилмайдиган авиация ракеталари билан зарба берди. Бу акс этган видеони Россия Мудофаа вазирлиги тақдим этди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Су-25 самолётлари ҳужум экипажлари махсус ҳарбий операция ҳудудида Донецк йўналишида Украина қўшинларининг таянч пунктлари ва қўшинларига бошқарилмайдиган авиация ракеталари билан зарба берди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, авиация қуроллари қўлланилгандан сўнг экипажлар ракетага қарши манёврни амалга оширган.
“Олд қатор авиация ҳужумчиси хабарларига кўра, белгиланган барча нишонлар муваффақиятли йўқ қилинган. Парвоз режа бўйича бўлиб ўтди”, – хабар беради Мудофаа вазирлиги.
Махсус операция: Россиянинг янги йил стратегияси нимадан иборат?