ТОШКEНТ, 17 янв – Sputnik. Бугунги кунда Ўзбекистонда 5775 та балиқчилик хўжалиги мавжуд бўлиб, улардан 5600 таси сунъий сув ҳавзаларида (63 минг гектар) ва 175 таси табиий сув ҳавзаларида (537 минг гектар) жойлашган. Бу ҳақда "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Уюшмада сўнгги йилларда Ўзбекистонда балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришни тартибга солувчи қатор муҳим қарорлар қабул қилингани, соҳа вакиллари ҳар томонлама қўллаб-қувватилаётгани алоҳида таъкидланди. Хусусан, Россия, Хитой, Вьетнам, Эрон, Венгрия, Туркия ва бошқа мамлакатларда имтиёзлар берилмоқда, инновацион ва интенсив технологиялар жорий этилмоқда.
Совуқ сув балиғи турларини (гулмоҳи, бакра, лосось) етиштирувчи хўжаликлар сони 24 тага етди. Бу борада 5 та лойиҳа амалга оширилиб, 1,2 минг тонна янги ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилди, деб хабар берди уюшма.
Ўтган йили мазкур соҳадаги инкубация цехларининг умумий сони 113 тага етди. 270 гектар майдонда наслчилик ҳовузлари ишга туширилди.
1 гектарга интенсив технологиялар асосида балиқ етиштириш ҳажми 3-4 баробар ошди (жами 8 минг гектардан ортиқ майдон фаоллаштирилди).
Умумий қиймати 712 миллиард сўмлик 241 та ҳудудий лойиҳанинг ишга туширилиши 2500 янги иш ўрнини яратиш имконини берди.
Соҳада илм-фанни ривожланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ва Наманган давлат университети қошида балиқ касалликлари ва сувнинг биокимёвий таркибини таҳлил қилиш учун "Ихтиопатология" лабораториялари очилди. Венгрия ва Нидерландиядан замонавий лаборатория жиҳозлари келтирилди.
Бугунги кунга қадар мамлакатдаги балиқчилик корхоналарининг 240 нафардан ортиқ раҳбар ва ходимлари малака ошириш курсларини тамомлади.
Президент қарорига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида балиқ етиштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун аҳоли ва тадбиркорларга 50 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилиши белгилаб берилди.
Ҳужжатга кўра, 2024 йилда балиқ овлаш ҳажмини 900 минг тоннага етказиш режалаштирилган. Аҳоли томонидан балиқ етиштириш билан шуғулланувчи хонадонлар сони эса 9 минг тага етказилиб, улар томониданинтенсив усулда
10 минг 900 тоннагача балиқ етиштириш режалаштирилган.
10 минг 900 тоннагача балиқ етиштириш режалаштирилган.
Бундан ташқари, 2023-2024 йилларда чорвачилик ва балиқчилик, шунингдек, қирғоқ туризмини ташкил этиш режалаштирилган сув омборлари рўйхати тузилди.
“Сув омборлари, дарёлар ва бошқа турдаги сув ҳавзалари яқинида Ўзбекистон аҳолиси ва хорижликларга 40 га яқин туристик хизмат ташкил қилинган. Шунингдек, республикадаги наслчилик қиймати паст ва доимий ихтиофауна мавжуд бўлмаган 264 та табиий сув омборидан 186 таси самарали фойдаланиш мақсадида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфига ўтказилди”, — деди "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси матбуот котиби Зилола Рўзиева.
Шунингдек, уюшмада маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ўтган йилнинг 1 октябридан бошлаб давлат секторига қарашли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) давлат мулки бўлган сув объектларини E-Auksion – онлайн электрон савдо платформаси орқали тадбиркорлик субъектларига ижарага беришни бошлаган.
2024 йилда балиқчилик тармоғини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар қаторида қуйидаги асосий масалаларга алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилган:
янги турдаги балиқларни кўпайтириш соҳасида илмий ёндашув;
саноатга инвестицияларни жалб қилиш;
инновацион технологияларни жорий этиш ва соҳани рақамлаштириш
Жумладан, Венгриянинг балиқчилик илмий-тадқиқот маркази билан тузилган шартномага кўра, Ўзбекистон балиқчилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида “Наслчилик маркази” ташкил этиш кўзда тутилган. Лойиҳа Венгрия сазанини Ўзбекистон шароитига иқлимлаштиришга қаратилган. Бундан ташқари, лойиҳа доирасида ҳозирда Венгрия генофондининг наслчилик марказида парваришланаётган 10 дан ортиқ турдаги карпбалиқлари босқичма-босқич олиб келинади. Бу наслдан табиий-иқлим шароитларига юқори мослашувчан турларни танлаб олиш ва наслчилик ишларини олиб бориш режалаштирилган.
Айни пайтда жанубий кореялик мутахассислар билан Ўзбекистонда саноат миқёсида креветка етиштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Барча тадқиқот ишлари якунлангач, ихтисослаштирилган фермер хўжалиги ташкил этиш режалаштирилган.