Етиштирилаётган балиқ турлари 15-20 тага етказилади

© AFP 2023Рыба, иллюстративное фото
Рыба, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2022
Oбуна бўлиш
Балиқчилик илмий тадқиқот институти хорижий ёрдамида Ўзбекистонда саноат миқёсида етиштирилаётган балиқ турлари сони ошади.
ТОШКЕНТ, 13 дек - Sputnik. Ўзбекистонда янги балиқ турлари иқлимлаштирилиши натижасида саноат миқёсида етиштирилаётган балиқ турлари бугунги 4-5 тадан 15-20 тага етказилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Зилола Рўзиева маълум қилди.
"Ҳосилдорликни янада ошириш мақсадида, сўнгги 4-5 йил давомида республикага бир нечта балиқ турлари олиб кирилиб, иқлимлаштириш ишлари амалга оширилди. Республикага камалак форель, тилларанг форель, стерлядь осётр, сёмга, лосось, клариев лаққаси, тиляпия, коя, ветнам ва венгер карпи каби янги балиқ турларининг иқлимлаштирилиши натижасида саноат усулида етиштирилувчи балиқ турлари сони 4-5 тадан 15-20 тага етказилди", - дейилади хабарда.
Ушбу мақсадда Балиқчилик илмий-тадқиқот институтида маҳаллий балиқлар генофондини яхшилаш мақсадида, Белорусия балиқчилик илмий-тадқиқот институти билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Ҳамкорликка асосан институт хўжаликларидан 500 минг дона лохва тангали карп, 100 минг дона немис ялтироқ карп, 50 минг дона оқ амур ва 50 минг дона чипор дўнгпешона наслли зот личинкалари олиб келиниб, алоҳида ҳовузларда ўстириш ишлари ташкил этилди.
Шу билан бирга, институтда янгидан ташкил этилган ёпиқ сув айланма тизими қурилмаларида 500 дона осётр, 200 дона тиляпия ва 200 дона африка лаққаси генофонди яратилиб, ҳозирда иқлимлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Жаҳонда истеъмол аҳамияти юқори, экспортбоб бўлган, республикамиз иқлим шароитига ҳар томонлама мос янги балиқ турларини олиб келиш ва иқлимлаштириш ишлари давом эттирилади.
Янгиликлар лентаси
0