ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Исроил Ғазо секторида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати йўқ қилинганидан сўнг анклавни қайта тиклаш учун АҚШ бошчилигидаги кўп миллатли махсус гуруҳ шуғулланишини хоҳламоқда. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Йоава Галантга таяниб, "Daily Beast" хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Галантнинг таклифи Ғазода қайта қуриш ишларини АҚШ бошчилигидаги кўп миллатли махсус гуруҳга топширишни ва фуқаролик ишларини ҲАМАС билан алоқаси бўлмаган фаластинликларга топширишни тавсия қилади”, — дейилади нашр хабарида.
Қайд этилишича, ушбу таклифга кўра, можародан сўнг анклавда Исроил фуқаролари иштироки бўлмайди. Бироқ, аниқлик киритилишича, Исроил “Ғазо секторида операция эркинлигини сақлаб қолади”.