Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Су-25 Донецк йўналишида Украина Қуролли кучлари бўлинмаларига зарба берди

Россия мудофаа вазирлиги: Донецк йўналишида душманнинг таянч пуктлари, зирҳли техникаси ва ишчи кучига зарба берилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Россия аэрокосмик кучларининг Су-25 ҳужум самолётлари Украина Қуролли кучларининг Донецк йўналишидаги бўлинмаларига зарба берди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.

“Су-25 самолётларига ҳужумчи самолёт экипажлари махсус ҳарбий операция зонасидаги Донецк йўналишида душманнинг таянч пуктлари, зирҳли техникаси ва ишчи кучига бошқарилмайдиган самолёт ракеталари билан зарба беришди”, —дейилади хабарда.

Вазирликда таъкидланганидек, нишонларнинг барчаси муваффақиятли яксон қилинган.
"Жимми" чақирув белгиси билан Су-25 учувчисининг айтишича, снарядлар нишонга теккан. Самолёт қуролларидан фойдалангандан сўнг, экипажлар ракетага қарши манёврни амалга оширди ва ўз аэродромига қайтди.
Россиянинг “Дрел”и жангга шай