ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Украина давлат сифатида мавжуд бўлишни тўхтатди. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор Германиянинг "Die Weltwoche" каналига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Қўрқаманки, ачинарли ҳақиқат шундаки, Украина давлат сифатида ниҳоясига етди. Аммо биз бу мутлақо шундай бўлмагунча у мавжуд деб кўрсатишда давом этамиз", — деди у.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон қўзғатган ва қўллаб-қувватлаган можаро натижасида Украина учун вазият ниҳоятда қайғули бўлди: мамлакат қуролли кучларининг йўқотишларига қарамай, унинг миллионлаб фуқаролари мамлакатни тарк этишди, туғилиш даражаси деярли энг паст даражага етди.
"Бош прокурор ниҳоят очиқчасига тан олди, украиналиклар жанг майдонида 500 минг аскарини йўқотди. Эй Худо, қандай "кутилмаганлик!", - деди Макгрегор.