Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия артиллериячилари Днепр қирғоғидаги Украина позицияларига зарба беришди

Ҳаво-десант бўлинмалари Днепрнинг ўнг қирғоғидаги разведка бўлинмалари томонидан аниқланган, Украина Қуролли Кучлари аскарлари жойлашган жойларга зарбалар беришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. "Днепр" қўшинлари гуруҳининг артиллерия десантчилари Днепрнинг ўнг қирғоғида Украина Қуролли кучлари аскарлари жойлашган жойга зарба берди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги журналистларга хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Ҳаво-десант бўлинмалари Днепрнинг ўнг қирғоғидаги разведка бўлинмалари томонидан аниқланган, жанговар алоқа чизиғидан узоқда жойлашган Украина Қуролли кучлари аскарлари жойлашган жойларга зарбалар беришди ва кўп сонли Украина ҳарбийларини йўқ қилишди”, — дея маълум қилди вазирлик.

Аниқлик киритилишича, десантчилар дронлар ёрдамида нишонни аниқлаган ва зарба берган.

"Биз нишонлар етиб келганда контрбатарея жангини олиб борамиз. Кўплаб хорижий техникалар ҳам етарлича. Йўлимиздан чиққан ҳаммасини йўқ қиламиз. Асосан М777 (Америка гаубицаси), кўпинча учраб туради, лекин бу муҳим эмас. Нима нишонга тушса, шунга зарба берамиз. Қанча кўп бўлса, шунча яхши", — деди "Ровный" чақирув белгили ўт очиш взводининг командири.

Мудофаа вазирлигининг душанба куни хабар беришича, "Днепр" қўшинлари гуруҳи Херсон вилоятининг Михайловка, Ивановка, Саблуковка ва Качкаровка аҳоли пунктлари ҳудудларида дарёнинг ўнг қирғоғидаги Украина позицияларига зарба берган. Вазирлик маълумотларига кўра, душманнинг ҳалок бўлган ва яраланган ҳарбийлари 60 кишини ташкил этган. Шунингдек, душманнинг 3 та техникаси яксон қилинган.