“Ёмонлашади”: АҚШда Украинадаги вазият юзасидан хавотир билдирилди

Эколснинг таъкидлашича, Украинадаги можаронинг оқибати АҚШнинг молиялаштириш бўйича қарорига боғлиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. АҚШ Киевга молиявий ёрдам беришни тўхтатгани учун фронтда Украина учун вазият тобора ёмонлашади, деб ёзади Коннор Эколс “Responsible Statecraft” нашри учун мақоласида.
“Ҳозир 2024 йил ва АҚШда Украина учун пул расман тугади. Конгресс бундан кейин нима қилиш кераклиги ҳақида баҳслашгунича, Киевнинг ҳарбий нуқтаи назардан позицияси муқаррар равишда ёмонлашади”, - деди у.
Эколснинг таъкидлашича, Украинадаги можаронинг оқибати АҚШнинг молиялаштириш бўйича қарорига боғлиқ бўлади, Конгрессдаги вазият эса Киев учун яхши ривожланмаяпти.
“Кейинги бир неча ҳафта ичида Капитолий тепалигида содир бўладиган воқеалар можаронинг кейинги босқичини (Украинада – таҳр.) қатъий белгилаб бериши мумкин, десам муболаға бўлмайди. <...> Асосий хулоса аниқ: Конгресс бу йил Украинага янги молиявий ёрдамни маъқулламаслиги мумкин”, - дея хулоса қилди эксперт.
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби АҚШда энди Киевни қўллаб-қувватлаш учун маблағ йўқлигини айтди. Шунингдек, у 27 декабрь куни президент Жо Байден томонидан имзоланган сўнгги ёрдам пакети ҳалигача Украинага тўлиқ етказилмаганини таъкидлади. Кирбининг сўзларига кўра, бунга "ҳафталар" кетиши мумкин.