https://sputniknews.uz/20240105/yomonlashadi-aqshda-ukrainadagi-vaziyat-yuzasidan-xavotir-bildirildi-41936001.html
“Ёмонлашади”: АҚШда Украинадаги вазият юзасидан хавотир билдирилди
“Ёмонлашади”: АҚШда Украинадаги вазият юзасидан хавотир билдирилди
Sputnik Ўзбекистон
Эколснинг таъкидлашича, Украинадаги можаронинг оқибати АҚШнинг молиялаштириш бўйича қарорига боғлиқ бўлади.
2024-01-05T16:08+0500
2024-01-05T16:08+0500
2024-01-05T16:08+0500
дунёда
дунё янгиликлари
украина
ақш
жо байден
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/01/38495545_0:188:3072:1916_1920x0_80_0_0_033155d23b1a1060ec60f22e8dad9480.jpg
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. АҚШ Киевга молиявий ёрдам беришни тўхтатгани учун фронтда Украина учун вазият тобора ёмонлашади, деб ёзади Коннор Эколс “Responsible Statecraft” нашри учун мақоласида.Эколснинг таъкидлашича, Украинадаги можаронинг оқибати АҚШнинг молиялаштириш бўйича қарорига боғлиқ бўлади, Конгрессдаги вазият эса Киев учун яхши ривожланмаяпти.Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби АҚШда энди Киевни қўллаб-қувватлаш учун маблағ йўқлигини айтди. Шунингдек, у 27 декабрь куни президент Жо Байден томонидан имзоланган сўнгги ёрдам пакети ҳалигача Украинага тўлиқ етказилмаганини таъкидлади. Кирбининг сўзларига кўра, бунга "ҳафталар" кетиши мумкин.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/01/38495545_471:199:2557:1764_1920x0_80_0_0_7cec4bda1085794d9558de32b54dd71b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
“ёмонлашади”: ақшда украинадаги вазият юзасидан хавотир билдирилди
“ёмонлашади”: ақшда украинадаги вазият юзасидан хавотир билдирилди
“Ёмонлашади”: АҚШда Украинадаги вазият юзасидан хавотир билдирилди
Эколснинг таъкидлашича, Украинадаги можаронинг оқибати АҚШнинг молиялаштириш бўйича қарорига боғлиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. АҚШ Киевга молиявий ёрдам беришни тўхтатгани учун фронтда Украина учун вазият тобора ёмонлашади,
деб ёзади Коннор Эколс “Responsible Statecraft” нашри учун мақоласида.
“Ҳозир 2024 йил ва АҚШда Украина учун пул расман тугади. Конгресс бундан кейин нима қилиш кераклиги ҳақида баҳслашгунича, Киевнинг ҳарбий нуқтаи назардан позицияси муқаррар равишда ёмонлашади”, - деди у.
Эколснинг таъкидлашича, Украинадаги можаронинг оқибати АҚШнинг молиялаштириш бўйича қарорига боғлиқ бўлади, Конгрессдаги вазият эса Киев учун яхши ривожланмаяпти.
“Кейинги бир неча ҳафта ичида Капитолий тепалигида содир бўладиган воқеалар можаронинг кейинги босқичини (Украинада – таҳр.) қатъий белгилаб бериши мумкин, десам муболаға бўлмайди. <...> Асосий хулоса аниқ: Конгресс бу йил Украинага янги молиявий ёрдамни маъқулламаслиги мумкин”, - дея хулоса қилди эксперт.
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби АҚШда энди Киевни қўллаб-қувватлаш учун маблағ йўқлигини айтди. Шунингдек, у 27 декабрь куни президент Жо Байден томонидан имзоланган сўнгги ёрдам пакети ҳалигача Украинага тўлиқ етказилмаганини таъкидлади. Кирбининг сўзларига кўра, бунга "ҳафталар" кетиши мумкин.