ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Жорий йил 20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездлари ҳамда "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" тез юрар поездларининг чипталари нархи 20 фоизга оширилмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, чипталар нархи темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр энергияси - ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, йўловчи вагонлари паркини янгилаш, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш, темир йўл вокзалларини давр талабларига мувофиқ сақлаш мақсадида оширилмоқда.
"Афросиёб" юқори тезликдаги электр поездларига чипталар нархи:
Тошкент — Бухоро:
ВИП - 636 000 сўм;
Бизнес - 462 000 сўм;
Эконом - 336 000 сўм;
Тошкент — Қарши:
ВИП - 534 000 сўм;
Бизнес - 390 000 сўм;
Эконом - 282 000 сўм;
Тошкент — Самарқанд:
ВИП - 396 000 сўм;
Бизнес - 276 000 сўм;
Эконом - 204 000 сўм этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2023 йил 10 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-329-сонли Қарорига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтиш амалга оширилди.