ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Японияда рўй берган қатор зилзилалар қурбонлари сони 30 кишига етди. Бу ҳақда Исикава префектураси ҳукумати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, камида яна 50 киши турли даражадаги тан жароҳатини олган.
Давом этаётган зилзилалар эпимаркази бўлган Исикавадаги вазият бошқа жойларга қараганда оғирроқ. У ерда 200 тадан ортиқ уй ёнғин ичида қолган, 100 тадан ортиқ турар жой иншоотлари вайрон бўлган. Вайроналар остида одамлар қолиб кетган.
Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб бормоқда. Қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар жабрланганларга ёрдам бермоқда.