Японияда кучли зилзила рўй берди – видео

Oбуна бўлиш
Исикава префектурасида барча тезюрар поездлар ҳаракати тўхтатилган.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Япония ғарбидаги Исикава префектурасида бирданига иккита кучли зилзила рўй берди. Бу ҳақда мамлакат Бош метеорология агенти хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, 5,7 магнитудали биринчи зилзила маҳаллий вақт билан соат 16:06 да қайд этилган. Иккинчиси янада кучлироқ бўлган – 7,6 магнитуда.
Кучли силкинишлар Осака, Киото ҳамда Токиода сезилган. Мамлакатда цунами хавфи эълон қилинган.
Исикава префектурасида барча тезюрар поездлар ҳаракати тўхтатилган. Бош вазир Фумио Кисида одамларни қутқариш ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича зудлик билан чоралар кўришни топширган.
Жабрланган ва талафотлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Янгиликлар лентаси
0