Ўзбекистон ва ЕОИИ

Таиланд ЕОИИ билан эркин савдо борасида музокараларни бошлашга тайёр – элчи

Вонгсинсаватнинг фикрича, эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битим Таиланд фуқароларига маҳсулотларни арзон нархларда олиш имконини беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Таиланд Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан эркин савдо ҳудуди хусусидаги музокараларга тайёр. Бу Россия билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга ёрдам беради, дея маълум қилди мамлакатнинг Россиядаги элчиси Сасиват Вонгсинсават.
“Савдо-сотиқни ривожлантиришга кўмаклашувчи усуллардан бири – бу ЕОИИ билан эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битим. Биз Евроосиё иқтисодий комиссияси билан келишув тўғрисидаги музокараларни бошлашни бир неча йил муҳокама қилганмиз. Мен тасдиқлай оламанки, Таиланд иттифоқ тайёр бўлган заҳотиёқ ЕОИИ билан музокараларни бошлашга тайёр”, - деди элчи РИА Новости билан суҳбатда.
Унинг қўшимча қилишича, музокараларни бошлаш учун ҳозирча бирор бир сана белгиланмаган.
Вонгсинсаватнинг фикрича, эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битим Таиланд фуқароларига маҳсулотларни арзон нархларда олиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ЕОИИ билан эркин савдо ҳудуди тўғрисида битим имзолаган эди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ва Эрон эркин савдо шартномасини имзолади. Бу нима учун муҳим?