Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда раислик қилиш Россиядан Арманистонга ўтди

Раислик доирасида Иттифоқ тузилганининг 10 йиллиги муносабати билан Москвада Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши ўтказиш режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) раислик 2024 йил 1 январдан Россиядан Арманистонга ўтди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) сайтида хабар қилинди.
“Арманистон Республикаси 2024 йил 1 январдан Евроосиё иқтисодий иттифоқи органларидаги раисликни қабул қилди ва 2024 йил давомида Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши, Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши ва Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгашида раислик қилади”, - дейилган хабарда.
Раислик доирасида Иттифоқ тузилганининг 10 йиллиги муносабати билан Москвада Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши, III Евроосиё иқтисодий форуми, Евроосиё ҳукуматлараро кенгашийиғилиши ҳамда қатор тадбирлар режалаштирилган.
Россия президенти Владимир Путин Москва Ереванга раислик қилиш доирасида керакли барча ёрдамни кўрсатишини маълум қилган.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бу иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган. Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олган эди. Молдова ва Куба ҳам кузатувчи мақомига эга.
ЕОИИнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперацияни ривожлантиришдан иборат.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Санкт-Петербургдаги ЕОИИ саммити: келишув ва имзоланган ҳужжатлар