Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия десантчилари Днепрда Украина Қуролли кучларининг кузатув пунктини йўқ қилишди

Таъкидланишича, ҳаво-десант тузилмаларидан бирининг қўмондонлиги “Корнет” кузатув пунктини йўқ қилишга қарор қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. “Днепр” қўшинлари гуруҳининг ҳаво-десант кучлари бўлинмалари Херсон вилоятида Днепрнинг ўнг қирғоғида жойлашган Украина Қуролли кучларининг кузатув пунктини “Корнет” танкга қарши ракета мажмуаси ёрдамида йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги журналистларга хабар берди.

“Разведкачилар Украина қуролли кучлари томонидан назорат қилинадиган дарёнинг ўнг қирғоғидаги Украина қўшинларининг кузатув пунктини аниқлашган. Шу пунктдан душман қарама-қарши қирғоқда жойлашган позицияларимизни доимий равишда кузатиб борган, шунингдек, артиллерия қуролларининг нишонларини йўналтиришган ва FPV-дронларни ишга туширишган”, — дея маълум қилди Мудофаа вазирлиги.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, ҳаво-десант тузилмаларидан бирининг қўмондонлиги “Корнет” кузатув пунктини йўқ қилишга қарор қилган.
“Қурилма зудлик билан ўқ отиш ҳолатига ўтди, кўрсатилган нишонга бошқариладиган ракетани учирди ва кузатув пунктини аниқ зарба билан йўқ қилди”, — дейилади хабарда.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Акация” Красний Лиман йўналишидаги Украина позицияларини йўқ қилди