“Бугунги кунга қадар мазкур конвенция Халқаро меҳнат ташкилотига аъзо бўлган 99 та давлат, шу жумладан, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларидан Россия Федерацияси, Озарбайжон, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон республикалари томонидан ратификация қилинган”, — дейилади қуйи палата матбуот хизмати хабарида.
“Конвенциянинг ратификация қилиниши, келгусида миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришга, Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳужжатларида белгиланган меҳнат ҳуқуқларини, шу жумладан, меҳнати учун муносиб иш ҳақини ўз вақтида олиш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича халқаро стандартларни самарали жорий этишга, шу билан бирга, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш учун хизмат қилади”, — дея қўшимча қилинган хабарда.