https://sputniknews.uz/20231227/ozbekiston-ish-haqini-himoya-xalqaro-konventsiyani-ratifikatsiya-41839307.html
Ўзбекистон иш ҳақини ҳимоя қилиш бўйича халқаро конвенцияни ратификация қилади
Ўзбекистон иш ҳақини ҳимоя қилиш бўйича халқаро конвенцияни ратификация қилади
Sputnik Ўзбекистон
Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли Конвенцияси Ўзбекистонда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзда тутади.
2023-12-27T16:00+0500
2023-12-27T16:00+0500
2023-12-27T16:00+0500
жамият
ўзбекистон
олий мажлис қонунчилик палатаси
ҳужжатлар
меҳнат ҳуқуқи
маош
иш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/11/40030779_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_8f6b1b2cd065832a94ebcee9ed1e9f52.jpg
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон иш ҳақини ҳимоя қилиш бўйича халқаро конвенцияни ратификация қилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати Sputnik Ўзбекистон мухбирига хабар берди. Депутатлар “Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли конвенциясини (Женева, 1949 йил 1 июль) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди.Қайд этилишича, конвенция Ўзбекистонда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини, шу жумладан, меҳнати учун муносиб иш ҳақи олишга доир ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган мақсадларни кўзда тутади.Депутатлар Ўзбекистоннинг миллий қонунчилигида иш ҳақини ҳимоя қилиш бўйича талаблар Конвенция талабларига мос келишини қайд этишди.Айтилишича, миллий меҳнат қонунчилигининг халқаро меҳнат стандартларига жавоб берувчи жорий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда мазкур конвенцияни ратификация қилиш мақсадга мувофиқ.Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.Маълумот учун, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясида фуқароларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқ ва манфаатларини муносиб ҳимоя қилишга қаратилган янги нормалар киритилган.Шунингдек, янгиланган Меҳнат кодексида ҳам ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги камситишни тақиқлаш, тенг қийматли меҳнат учун эркаклар ва аёлларга тенг миқдорда ҳақ тўланишини таъминлаш, меҳнатга натура шаклида ҳақ тўланишини чеклаш белгилаб қўйилган. Қолаверса, иш ҳақини тоифалаш тартиби ва муддатларига доир талабларни тартибга солиш, ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш миқдорини чеклаш, ходимнинг ишлаб топилган маблағларни эркин тасарруф этишини чеклашни тақиқлаш, ходимларга иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлаш каби асосий кафолатлар ҳам белгиланган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/11/40030779_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_e8e079d3de086031d31afb5bac140a80.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
халқаро меҳнат ташкилоти иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли конвенция ўзбекистон меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя
халқаро меҳнат ташкилоти иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли конвенция ўзбекистон меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя
Ўзбекистон иш ҳақини ҳимоя қилиш бўйича халқаро конвенцияни ратификация қилади
Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли Конвенцияси Ўзбекистонда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзда тутади.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон иш ҳақини ҳимоя қилиш бўйича халқаро конвенцияни ратификация қилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
Sputnik Ўзбекистон мухбирига хабар берди.
Депутатлар “Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли конвенциясини (Женева, 1949 йил 1 июль) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди.
Қайд этилишича, конвенция Ўзбекистонда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини, шу жумладан, меҳнати учун муносиб иш ҳақи олишга доир ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган мақсадларни кўзда тутади.
“Бугунги кунга қадар мазкур конвенция Халқаро меҳнат ташкилотига аъзо бўлган 99 та давлат, шу жумладан, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларидан Россия Федерацияси, Озарбайжон, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон республикалари томонидан ратификация қилинган”, — дейилади қуйи палата матбуот хизмати хабарида.
Депутатлар Ўзбекистоннинг миллий қонунчилигида иш ҳақини ҳимоя қилиш бўйича талаблар Конвенция талабларига мос келишини қайд этишди.
Айтилишича, миллий меҳнат қонунчилигининг халқаро меҳнат стандартларига жавоб берувчи жорий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда мазкур конвенцияни ратификация қилиш мақсадга мувофиқ.
“Конвенциянинг ратификация қилиниши, келгусида миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришга, Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳужжатларида белгиланган меҳнат ҳуқуқларини, шу жумладан, меҳнати учун муносиб иш ҳақини ўз вақтида олиш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича халқаро стандартларни самарали жорий этишга, шу билан бирга, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш учун хизмат қилади”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Маълумот учун, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясида фуқароларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқ ва манфаатларини муносиб ҳимоя қилишга қаратилган янги нормалар киритилган.
Шунингдек, янгиланган Меҳнат кодексида ҳам ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги камситишни тақиқлаш, тенг қийматли меҳнат учун эркаклар ва аёлларга тенг миқдорда ҳақ тўланишини таъминлаш, меҳнатга натура шаклида ҳақ тўланишини чеклаш белгилаб қўйилган.
Қолаверса, иш ҳақини тоифалаш тартиби ва муддатларига доир талабларни тартибга солиш, ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш миқдорини чеклаш, ходимнинг ишлаб топилган маблағларни эркин тасарруф этишини чеклашни тақиқлаш, ходимларга иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлаш каби асосий кафолатлар ҳам белгиланган.