ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Россия ҳарбий хизматчилари Запорожье йўналиши бўйича Украина қўшинларининг ҳужумини қайтарди ва иккита аҳоли пункти яқинида душманни мағлуб этди, Киев 65 нафаргача аскарини йўқотди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
"Запорожье йўналишида Россия қўшинлари гуруҳининг бўлинмалари Запорожье вилояти Вербовое қишлоғи ҳудудида Украина Қуролли Кучларининг 117-механизациялашган бригадасининг ҳужум гуруҳининг ҳужумини қайтарди”, — дейилади Россия ҳарбий бошқармаси ҳисоботида.
Қайд этилишича, ҳаво зарбалари ва артиллерия отишмалари Запорожье вилоятининг Белогорье ва Работино аҳоли пунктлари ҳудудларида душман шахсий таркиби ва техникасини мағлуб этган.
"Украина Қуролли кучларининг йўқотишлари 65 нафар ҳарбий хизматчи, иккита автомобиль ва бир Д-20 тўпини ташкил этди", - дея қўшимча қилинган хабарда.