Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина Қуролли кучлари Запорожье йўналишида 65 нафаргача ҳарбий хизматчини йўқотди

© Sputnik / Александр Гальперин / Медиабанкка ўтишБоевая стрельба РСЗО "Торнадо-Г" и пушек "Гиацинт" в зоне СВО
Боевая стрельба РСЗО Торнадо-Г и пушек Гиацинт в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2023
Oбуна бўлиш
Россия ҳарбий хизматчилари Запорожье йўналиши бўйича Украина қўшинларининг ҳужумини қайтарди.
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Россия ҳарбий хизматчилари Запорожье йўналиши бўйича Украина қўшинларининг ҳужумини қайтарди ва иккита аҳоли пункти яқинида душманни мағлуб этди, Киев 65 нафаргача аскарини йўқотди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
"Запорожье йўналишида Россия қўшинлари гуруҳининг бўлинмалари Запорожье вилояти Вербовое қишлоғи ҳудудида Украина Қуролли Кучларининг 117-механизациялашган бригадасининг ҳужум гуруҳининг ҳужумини қайтарди”, — дейилади Россия ҳарбий бошқармаси ҳисоботида.
Қайд этилишича, ҳаво зарбалари ва артиллерия отишмалари Запорожье вилоятининг Белогорье ва Работино аҳоли пунктлари ҳудудларида душман шахсий таркиби ва техникасини мағлуб этган.
"Украина Қуролли кучларининг йўқотишлари 65 нафар ҳарбий хизматчи, иккита автомобиль ва бир Д-20 тўпини ташкил этди", - дея қўшимча қилинган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0