ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. НАТО кучли куч сифатидаги обрўсини бутунлай йўқотди ва Россия билан тўғридан-тўғри тўқнашувда омон қолмайди. Бу ҳақда АҚШ армиясининг собиқ разведкачиси Скотт Риттер маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“НАТО ишончини йўқотди. НАТО замонавий армиялар ва замонавий техника билан тўлдирилган улкан иттифоқ деган фикрдан келиб чиқди. <...>. Аммо маълум бўлишича, бу қуроллар — чиқинди, НАТО армияси эса фойдасиз”, — деди эксперт.
Риттер Бундесвернинг таназзулга учрашини алоҳида таъкидлади. Собиқ разведкачининг қайд этишича, Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари туфайли Германия саноат салоҳиятининг қисқариши немислар ўз армиясини танклар билан таъминлай олмаслигига олиб келди.
Таҳлилчининг фикрича, ҳозирги Германия армияси тинчлик давридаги қуролли кучлардир. Бундесверга оддий иш топа олмаганларгина қўшилади, деб ҳисоблайди Риттер.
Мутахассиснинг таъкидлашича, немис армияси ҳеч қачон техникада мажбурий маршлар ўтказмаган ва ҳеч қандай кучга эга бўлмаган “семиз одамлар”дан иборат.
"НАТО учун яхши хабар шундаки, Россия у ерга бормоқчи эмас", — дея хулоса қилди Риттер.