Тошкентда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ўтказилмоқда — манзиллар

Деҳқон бозорлари янги йилнинг 1 январь куни ҳам ишлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Янги йил байрами арафасида Тошкент шаҳрининг бир қанча бозорлари ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Ярмаркалар жойлашган бозорлар рўйхати:
Бектемир тумани — Қўйлиқ бозори;
“Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ;
Миробод тумани — Миробод бозори;
Мирзо Улуғбек тумани — Наврўз бозори;
Сергели тумани — Сергели бозори;
Олмазор тумани — Қорақамиш бозори;
Учтепа тумани — Фарҳод бозори;
Шайхонтоҳур тумани — Эски Жува бозори;
Яшнобод тумани — Авиасозлар бозори;
Юнусобод тумани — Юнусобод бозори ва Олой бозори;
Яккасарой тумани — Аския бозори;
Чилонзор тумани — Чилонзор бозори.

"Дам олиш кунлари бозор ҳудудида байрам арафаси маданий дастурларини ташкилллаштириш ҳам режалаштирилган", — дейилади хабарда.

Деҳқон бозорлари янги йилнинг 1 январь куни ҳам ишлайди.
Тошкентда Янги йил арча байрамлари қаерда ўтказилади — сана, вақт ва манзиллар
Янги йил байрами: Ўзбекистонда дам олиш учун қаерларга бориш мумкин?
Арзон ва сифатли: Янги йил ярмаркаларида қандай маҳсулотлар сотилмоқда?