Янги йил байрами: Ўзбекистонда дам олиш учун қаерларга бориш мумкин?
15:16 22.12.2023 (янгиланди: 15:46 22.12.2023)
© Sputnik / Дильшода РахматоваОткрытие горнолыжного курорта "Амирсой" в Ташкентской области
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Oбуна бўлиш
Янги йил таътили учун қизиқарли жойлар ва турлар рўйхати.
Янги йилни қандай кутиб олсангиз, уни шундай ўтказасиз, дейишади. Баъзилар уни уйда, оила ва дўстлар даврасида ўтказишни афзал кўришади. Бошқалар, аксинча, саёҳат ёки табиат қўйнида дам олишни танлашади.
Sputnik Ўзбекистон сиз учун республикадаги байрам таътилларида бориш, кўплаб ёқимли таассуротлар олиш мумкин бўлган жойларни тўплади.
Амирсой
Ғарбий Тянь-Шаннинг ажойиб ландшафтлари орасида Тошкентдан атиги 85 км узоқликда жойлашган Амирсой тоғ-чанғи курорти бор. У оилавий дам олиш учун идеал маскан. Меҳмонлар замонавий ва хавфсиз гондол, стул ва конвеер лифтлари билан таъминланган. Турни сотиб олиш ёки "дикар" сифатида ташриф буюриш мумкин. Янги йил турлари нархи 800 доллардан 4,5 минг долларгача.
© Sputnik / Дильшода РахматоваАмирсой Чанғи Курорти
Амирсой Чанғи Курорти
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Чорвоқ пирамидалари
Чорвоқ сув омборининг чап қирғоғида учта йирик пирамида жойлашган бўлиб, улар Тянь-Шан тоғлари дарасида Пскент, Кўксу ва Чотқол дарёлари сувларидан ҳосил бўлган. Сайр қилиш ва гўзал манзаралардан ҳайратланиш учун яхши жой. Меҳмонларга кўнгилочар байрам дастурлари, болалар ва катталар учун маҳорат дарслари тақдим этилади, шунингдек, боулинг ва сузиш ҳавзаси мавжуд. Нарх диапазони 4 дан 17 миллион сўмгача (одамлар сони ва хоналарнинг қулайлигига қараб).
© Агентство по управлению государственными активами Узбекистана"Чорвоқ Оромгоҳи"дам олиш маскани
"Чорвоқ Оромгоҳи"дам олиш маскани
© Агентство по управлению государственными активами Узбекистана
Зомин
Зоминнинг қорли тоғларида дам олиш нафақат мароқли, балки саломатлик учун фойдали бўлади. Бу ҳудуддаги санаторийлар хорижлик сайёҳлар орасида ҳам жуда машҳур эканлиги бежиз эмас. Байрамона шоудан ташқари, меҳмонларни танловлар, аниматорлар кутади. Ўртача бир киши учун тур нархи 3 миллион сўм атрофида. "Дикар" сифатида саёҳат қилиш имконияти мавжуд, аммо бу ҳолда меҳмонхонани олдиндан брон қилиш яхшироқ.
© unsplash.com/Salohiddin KamolovЗомин тоғларининг кўриниши
Зомин тоғларининг кўриниши
Хожикент
Хожикентдаги пансионат Угом-Чотқол атроф-муҳитни муҳофаза қилиш зонасида жойлашган бўлиб, ўз меҳмонлари учун ажойиб гўзал манзараларни очади. Янги йилда мусиқий концерт, сеҳрли шоу ўтказилиши режалаштирилмоқда. Саёҳат нархи 2 миллион сўмдан ошмайди.
© Республиканский совет профсоюза железнодорожников и транспортных строителейХожикент Пансионати
Хожикент Пансионати
“Янгиобод” туристик базаси
Чотқол қўриқхонасининг дам олиш маскани хотиржам дам олиш учун ажойиб имкониятдир. Гўзал манзаралар, тоза ҳаво, қорли тепаликлар шаҳар шовқинидан узоқлашишга имкон беради. Меҳмонлар атрофда чанғида ёки пиёда сайр қилишлари мумкин. Бир киши учун яшаш нархи 400 минг сўм.
© Ташкентское областное управление по экологии и охране окружающей средыЧаткал Давлат Биосфера Қўриқхонаси
Чаткал Давлат Биосфера Қўриқхонаси
© Ташкентское областное управление по экологии и охране окружающей среды
“Ўзбекистоннинг янги йил марваридлари” тури
Тур иштирокчилари Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларининг диққатга сазовор жойларини зиёрат қиладилар: Самарқанддаги темурийлар даври меъморий иншоотлари, Хива шаҳри, Бухородаги қадимий мадраса ва масжидлар. Янги йилни кутиб олиш учун эса байрам шоу дастури ташкил этилади. Бир киши учун нарх - 865 доллар.
“Самарқандда янги йил кечаси” тури
Янги йилни Ипак йўлининг қоқ юрагида нишонлаш учун ноёб имконият. Иштирокчиларни тажрибали гид билан Самарқанд бўйлаб саёҳат, Янги йил кечасида ресторанда мазали кечки овқат, шунингдек, янги йилнинг биринчи кунида пазандачилик бўйича маҳорат дарси кутмоқда. Бир киши учун турнинг нархи 580 долларни ташкил қилади.
© Sputnik / Актан ТемиркановСамарқанд шаҳридаги Регистон майдони
Самарқанд шаҳридаги Регистон майдони
© Sputnik / Актан Темирканов