ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Россия Федерацияси Украинани миллатчилардан тозалаш ва қуролсизлантиришга қаратилган махсус ҳарбий операцияси муваффақиятли давом эттирмоқда.
Мудофаа вазирлигининг ҳафталик ҳисоботи:
Россия Қуролли кучлари 16-22 декабрь давомида Украина аэродромлари, ёнилғи базалари, ўқ-дори омборхоналарга узоқ масофали юқори аниқлик қуроллар ёрдамида 39 та зарба берди.
Купянск йўналишида душманнинг 53 та ҳужуми қайтарилди, УҚК 355 дан ортиқ аскарини (қурбон ва яраланган), тўртта танк, жумладан, иккита "Леопард"ни йўқотди.
Красний Лиман йўналишида УҚКнинг 13 та ҳужум қайтарилди, душман йўқотишлари – 1155 нафаргача аскар, битта танкни ташкил қилди.
Донецк йўналишида, фронт чизиғи бўйлаб вазият яхшиланди, душманинг 43 та ҳужум қайтарилди, УҚК йўқотишлари 1610 нафардан ортиқ ҳарбий ва 3 та танкни ташкил қилди.
Жанубий Донецк йўналишида душманинг 10 та ҳужум қайтарилди, Украина армияси жами 670 дан ортиқ аскари, иккита танкини йўқотди.
Запорожье йўналишида рус қўшинлари фаол мудофаа олиб бормоқда, УҚКнинг олтита ҳужуми қайтарилди, душман йўқотишлари 390 нафар ҳарбий, битта танкни ташкил қилди.
Херсон йўналишида УҚКнинг Днепрнинг чап қирғоғи ва оролларга диверсант гуруҳлар туширишга бўлган барча уринишлар тўхтатилди, душман 510 нафардан ортиқ ҳарбий ва битта танкни йўқотди.
Ҳаво мудофаа кучлари томонидан бир ҳафта ичида УҚКнинг 4 та самолёти, 3 та вертолёти уриб туширилди.
Шунингдек, битта ATACMS ракетаси, 30 та HIMARS, "Ураган" ва "Ольха" реактив снарядлари, 3 та бошқариладиган JDAM бомбалари ва 259 та учувчисиз аппаратлар тутиб олинди.
Шунингдек, битта ATACMS ракетаси, 30 та HIMARS, "Ураган" ва "Ольха" реактив снарядлари, 3 та бошқариладиган JDAM бомбалари ва 259 та учувчисиз аппаратлар тутиб олинди.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украина Қуролли кучларининг жами йўқотишлари: 554 та самолёт, 261 та вертолёт, 9 955 та учувчисиз аппарат, 442 та зенит-ракета тизими, 14 251 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1189 та кўп ракетали тизимлар, 7 447 дала артиллерия қуроллари ва миномётлар, шунингдек, 16 572 дона махсус ҳарбий автомобилни ташкил қилди