Цзиньпин Байденни Тайвань масаласида жиддий огоҳлантирди - ОАВ

NBC: Си Цзиньпин Байденга Хитой ва Тайванни бирлаштириш режалари ҳақида гапирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Си Цзиньпин "тўғридан-тўғри" АҚШ президенти Жо Байденга Сан-Францискодаги Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити доирасидаги учрашувда Пекин Тайванни материк Хитой билан бирлаштиришини айтди. Бу ҳақда РИА Новости NBC нашрига таяниб хабар берди.
Мақолага кўра, Хитой раҳбари АҚШ президентига америкалик ва хитойлик расмийлар иштирокида бўлиб ўтган учрашувда Пекин оролни куч билан реинтеграция қилишдан кўра тинч йўл билан қайта интеграция қилиш тарафдори эканини айтган.
Бундан ташқари, Си Цзиньпин АҚШ армиясининг Хитой Тайванни 2025 ёки 2027 йилларда “эгаллаб олишни” режалаштираётгани ҳақидаги башоратларини эслатиб ўтди.У бу башоратларни рад этиб, вақт чегараси белгиланмаганини таъкидлади.

“Байден ва Си Цзиньпин ўртасидаги суҳбат мазмуни билан таниш бўлган расмийлар Хитой раҳбарини “ўткир ва очиқчасига, лекин қарама-қарши бўлмаган инсон” деб таърифладилар", — деб ёзади NBC.

Тайвань атрофидаги вазият АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг ўша пайтдаги спикери Нэнси Пелосининг ўтган йилнинг август ойи бошида оролга ташрифидан кейин сезиларли даражада ёмонлашди.
Оролни ўз ҳудудларидан бири деб билган Хитой бу қадамни Тайвань сепаратизмини қўллаб-қувватлаш сифатида кўриб, расмийнинг сафарини қоралади, шундан сўнг кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди.