ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Украина қўшинлари артиллерия снарядлари тақчиллигини бошдан кечирмоқда ва хорижий ёрдам камайгани сабабли бир қатор операцияларни қисқартиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда Украина қўшинларининг "Таврия" оператив-стратегик гуруҳи қўмондони Александр Тарнавский маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Ўқ-дорилар, айниқса постсовет (снарядлар) билан боғлиқ муаммо бор - 122 ва 152 миллиметр. Ва бугунги кунда бу муаммолар бутун фронт чизиғида мавжуд ... Бугунги кунда мавжуд бўлган ҳажмлар (хорижий ёрдам – таҳр.) эҳтиёжларимизни ҳисобга олсак, бизга етмайди. Шунинг учун биз уларни қайта тақсимлаймиз. Биз ўз олдимизга қўйган вазифаларни бошқа вақтга ўтказмоқдамиз ва уларни кичрайтирмоқдамиз, чунки уларни таъминлашимиз керак”, — деди Тарнавский Рейтер агентлигига берган интервьюсида.
Унинг қайд этишича, айни дамда фронтда турган шахсий таркиб билан муайян қийинчиликлар мавжуд. "Ҳа, бугунги кунда улар унчалик янги эмас, унчалик дам олишмаган ", — деб таъкидлади Тарнавский.