ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш чораси жарима билан алмаштирилиши мумкин, дея хабар берди "Интерфакс"
Қайд этилишича, Давлат Думасининг Давлат қурилиши ва қонунчилик бўйича қўмитаси Россия Федерациясидан депортация қилиш тарзидаги жазони ижро этишнинг ўзига хос хусусиятларига оид тузатишларни маъқуллади.
Ўзгартиришлар кўра, судья хорижликларнинг солиқларни тўлагани, уй-жойи мавжудлиги, қонунга бўйсуниши, унинг оилавий аҳволи, Россиядаги фаолият тури ва бошқа ҳолатларни инобатга олган ҳолда чиқариб юбориш чорасини жарима билан алмаштириши мумкин.
Бунда 40 мингдан 50 минг рублгача жарима ёки 150 дан 200 соатгача мажбурий иш кўринишида жазо тайинланиши мумкин.
Ўзгартиришлар Россия ҳукумати томонидан 2017 йилда киритилган 306915-7-сонли қонун лойиҳасининг иккинчи ўқиши доирасида маъқулланган.