Мигрантларни Россиядан депортация қилиш жарима билан алмаштирилиши мумкин

© Sputnik / Мария ДевахинаЗдание Государственной Думы РФ на улице Охотный ряд в Москве.
Здание Государственной Думы РФ на улице Охотный ряд в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2023
Oбуна бўлиш
Давлат Думасининг Давлат қурилиши ва қонунчилик бўйича қўмитаси Россия Федерациясидан чиқариб юбориш кўринишидаги жазони ижро этишнинг ўзига хос жиҳатлари бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади.
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш чораси жарима билан алмаштирилиши мумкин, дея хабар берди "Интерфакс"
Қайд этилишича, Давлат Думасининг Давлат қурилиши ва қонунчилик бўйича қўмитаси Россия Федерациясидан депортация қилиш тарзидаги жазони ижро этишнинг ўзига хос хусусиятларига оид тузатишларни маъқуллади.
Ўзгартиришлар кўра, судья хорижликларнинг солиқларни тўлагани, уй-жойи мавжудлиги, қонунга бўйсуниши, унинг оилавий аҳволи, Россиядаги фаолият тури ва бошқа ҳолатларни инобатга олган ҳолда чиқариб юбориш чорасини жарима билан алмаштириши мумкин.
Бунда 40 мингдан 50 минг рублгача жарима ёки 150 дан 200 соатгача мажбурий иш кўринишида жазо тайинланиши мумкин.
Ўзгартиришлар Россия ҳукумати томонидан 2017 йилда киритилган 306915-7-сонли қонун лойиҳасининг иккинчи ўқиши доирасида маъқулланган.
Янгиликлар лентаси
0