ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари сўнгги 24 соат ичида 24 та Украина дронини уриб туширди. Бу ҳақида РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.
“Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Луганск Халқ Республикасининг Сватово, Лисичанск, Донецк Халқ Республикасининг Шевченко, Запорожье вилоятининг Нестерянка, Ровное, Херсон вилоятидаги Алёшки ва Корсунка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 24 та учувчисиз учиш аппаратларини йўқ қилди”, — дейилади хабарда.
Ҳаммаси бўлиб махсус операция бошланганидан бери Украинанинг 550 та ҳарбий самолёти, 257 та вертолёт, 9 632 та учувчисиз учиш аппарати, 442 та зенит-ракета тизими, 13 979 та танк ва бошқа зирҳли жанговар транспорт воситалари, 1188 та кўп сонли ракета тизимларининг жанговар техникаси, 7297 дала артиллерияси ва миномётлари, шунингдек, 16192 дона махсус ҳарбий техника йўқ қилинди.