“Биргина 2023 йилда Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида “Яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорларини барпо қилиш қилиш бўйича жами 100 минг га режа қилиниб, амалда 127 минг 819 га 127,8 фоиз, уруғ тайёрлаш бўйича 380 тонна режа белгиланиб, амалда 541 тонна 73 кг уруғ захираси яратилди ва 142,3 фоизга бажарилди”, — деди Толипов.
“Мазкур куч-воситалар ёрдамида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Бўзатов, Қораўзак ва Тахтакўпир туманларидаги 41 та аҳоли пунктида бурғулаш орқали қудуқ қазилди. 26 та овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 103 та нуқтада 15-500 метр чуқурликдаги қудуқлар бурғуланди. Натижада маҳаллий аҳоли таъминоти ҳамда Оролбўйи ҳудудини кўкаламзорлаштириш учун 177 та артизан қудуқ тайёрланиб, 10 минг нафардан ортиқ аҳоли кафолатланган сув манбаи билан таъминланди” – деди у.