https://sputniknews.uz/20231211/orol-dengizi-suvi-hududlar-ormonzorlari-41494569.html
Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилди — тафсилотлар
Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида 127 минг 819 га “Яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорлари барпо қилиниб, 541 тонна 73 кг уруғ заҳираси яратилди. 11.12.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-12-11T12:17+0500
2023-12-11T12:17+0500
2023-12-11T12:17+0500
жамият
ўзбекистон
қорақалпоғистон
орол денгизи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1269/51/12695103_0:165:2729:1700_1920x0_80_0_0_8aed0ea55cc01948cd7cf888f6a43189.jpg
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Шу йилда Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида 127 минг 819 га “Яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорлари барпо қилиниб, 541 тонна 73 кг уруғ захираси яратилди. Бу ҳақда Ўрмон барпо этиш ва қайта тиклашни мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳожимурод Толипов Sputnik мухбирига маълум қилди.Пойтахтда “Орол денгизининг сувсиз ҳудудида ўрмонзорлар барпо этиш тадбирлари” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги вакиллари иштирок этди.Тадбирда маълум қилинишича, 2018-2022 йиллар давомида Орол денгизининг суви қуриган тубида жами 1 миллион 769 минг га майдонда ўрмон-мелиорация ишлари амалга оширилиб, 1 миллион 244 минг га майдонга авиация, 405 минг га махсус техникалар, 19,4 минг га дельтаплан ёрдамида чўл ўсимликлари уруғлари, 90 минг га майдонга эса турли хил кўчатлар экилган.Шунингдек, 2020 йил октябрь-ноябрь ойларида 403 нафар мутахассис-ишчи ҳамда 136 та бурғалаш ва бошқа махсус техника Қорақалпоғистон Республикасининг аҳоли ва чорва учун ичимлик суви ҳамда оқар сув танқис бўлган ҳудудларига сафарбар этилган.
https://sputniknews.uz/20230622/orol-tubi-42-km-ozbekistonlik-hikoya-36214613.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1269/51/12695103_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_e29fc3a74633e01bd7cf11e6ae1aead0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, қорақалпоғистон, орол денгизи
жамият, ўзбекистон, қорақалпоғистон, орол денгизи
Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилди — тафсилотлар
Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида 127 минг 819 га “Яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорлари барпо қилиниб, 541 тонна 73 кг уруғ заҳираси яратилди.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Шу йилда Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида 127 минг 819 га “Яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорлари барпо қилиниб, 541 тонна 73 кг уруғ захираси яратилди. Бу ҳақда Ўрмон барпо этиш ва қайта тиклашни мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳожимурод Толипов Sputnik мухбирига маълум қилди.
Пойтахтда “Орол денгизининг сувсиз ҳудудида ўрмонзорлар барпо этиш тадбирлари” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги вакиллари иштирок этди.
Тадбирда маълум қилинишича, 2018-2022 йиллар давомида Орол денгизининг суви қуриган тубида жами 1 миллион 769 минг га майдонда ўрмон-мелиорация ишлари амалга оширилиб, 1 миллион 244 минг га майдонга авиация, 405 минг га махсус техникалар, 19,4 минг га дельтаплан ёрдамида чўл ўсимликлари уруғлари, 90 минг га майдонга эса турли хил кўчатлар экилган.
“Биргина 2023 йилда Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида “Яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорларини барпо қилиш қилиш бўйича жами 100 минг га режа қилиниб, амалда 127 минг 819 га 127,8 фоиз, уруғ тайёрлаш бўйича 380 тонна режа белгиланиб, амалда 541 тонна 73 кг уруғ захираси яратилди ва 142,3 фоизга бажарилди”, — деди Толипов.
Шунингдек, 2020 йил октябрь-ноябрь ойларида 403 нафар мутахассис-ишчи ҳамда 136 та бурғалаш ва бошқа махсус техника Қорақалпоғистон Республикасининг аҳоли ва чорва учун ичимлик суви ҳамда оқар сув танқис бўлган ҳудудларига сафарбар этилган.
“Мазкур куч-воситалар ёрдамида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Бўзатов, Қораўзак ва Тахтакўпир туманларидаги 41 та аҳоли пунктида бурғулаш орқали қудуқ қазилди. 26 та овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 103 та нуқтада 15-500 метр чуқурликдаги қудуқлар бурғуланди. Натижада маҳаллий аҳоли таъминоти ҳамда Оролбўйи ҳудудини кўкаламзорлаштириш учун 177 та артизан қудуқ тайёрланиб, 10 минг нафардан ортиқ аҳоли кафолатланган сув манбаи билан таъминланди” – деди у.