Тошкент аэропорти эстакадасига чиқиш чекланмоқда

Шунингдек, учиб кетиш залига кузатувчиларнинг кириши вақтинча рухсат берилмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. 8 декабрь куни соат 12:00 дан Тошкент халқаро аэропортидаги йўл ўтказгичга (эстакада) чиқиш чекланади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бунга аэропортда кенг кўламли реконструкция ишлари бошлангани сабаб қилиб кўрсатилган.
Таъкидланишича, автотранспорт воситалари ва туристик автобусларнинг кириши учун халқаро терминал автотураргоҳи ёнида алоҳида йўловчи тушириш йўлаги ташкил этилади.
Шунингдек, терминалда реконструкция ишлари олиб борилиши муносабати билан аэропортнинг учиб кетиш залига кузатувчиларнинг кириши вақтинча чекланади.
Тошкент аэропортида кутиш зали очилди — видео