Инсон ҳуқуқлари ҳимояси уч баробар ошди — Асадов Конституция ҳақида

Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида Ўзбекистон Конституциясининг 31 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Sputnik
МОСКВА, 8 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов 2023 йилда қабул қилинган ўзгартишлардан сўнг асосий қонун қандай ўзгаргани ҳақида гапириб берди.
"Жамоатчилик муҳокамаси ва таклифлар киритиш натижасида асосий қонуннинг 65 фоизи янгиланди, инсон ҳуқуқлари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нормалар қарийб 3 баробар ошди. Айтишимиз мумкинки, янгиланган Конституциямиз инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ халқаро амалиётнинг барча замонавий тенденциялари, талаб ва нормаларини ўзида мужассам этган", - деди Асадов.
Давра суҳбатида МДҲ парламентлараро ассоциацияси вакиллари, РФ Жамоатчилик палатаси аъзолари, шунингдек, етакчи ОТМ ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Конституция инсон ҳуқуқларининг барча халқаро стандартларига мос келади - Асадов