Самарқандда Ўзбекистон ва Беларусь ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион доллардан ошди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Самарқандда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Беларусь бош вазири Роман Головченко бошчилигидаги ҳукуматлари делегациялари иштирок этди.
Қайд этилишича, икки мамлакат ўртасида ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичи ўсиб бормоқда.
Самарқандда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
“2019 йилдан буён Ўзбекистонда Беларусь капитали иштирокидаги корхоналар сони тўрт баравар кўпайди”, — дейилади хабарда.
Йиғилишда, шунингдек саноат кооперациясини янада ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорлик салоҳиятини мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алмашинувлар кўламини кенгайтириш, таълим, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Беларусь ишбилармон доираларининг икки юздан ортиқ вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Беларусь бизнес-форуми бўлиб ўтди. Таъкидланганидек, "Ўзбекистон — 2030" стратегияси доирасида мамлакат иқтисодиётига 100 миллиард доллардан ортиқ хорижий сармоя жалб этиш режалаштирилган.
“Жорий йилнинг ўн ойи якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион доллардан ошган”, — дея қайд этилган хабарда.
Бизнес-форумда иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш давом этаётгани, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, кинематография, спорт соҳаларидаги алоқалар мустаҳкамланаётгани, шунга қарамай ҳали фойдаланилмаган сезиларли ҳамкорлик салоҳияти мавжудлигига эътибор қаратилди.
Бунда қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни изчил ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиши билдирилди.
Айтилишича, машинасозлик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, кимё, электротехника ва бошқа соҳалардаги саноат кооперациясини янада кенгайтириш, IT технологиялари соҳасида ҳамкорликни давом эттирилади.
Ўзбекистон ва Беларусь бош вазирлари учрашди — муҳокама этилган масалалар