Қозоғистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

Президент томонидан имзоланган Қонун билан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

"Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-882, 30.11.2023 й.) билан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинди", - дейилган хабарда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев ўтган йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолаганди.
Маълумот учун, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома икки мамлакат ҳамкорлигини иттифоқчилик муносабатлари даражасига олиб чиқишни назарда тутади.
Унда олий ва юқори даражадаги учрашувлар механизмини такомиллаштириш, икки томонлама муносабатлар масалалари ва ўзаро манфаатли долзарб халқаро муаммолар юзасидан мунтазам фикр алмашиш ва позицияларни келишиш кўзда тутилган.
Шартномага кўра, томонлар бир-бирига қарши қаратилган куч ишлатиш ёки таҳдид қилишдан бош тортиш мажбуриятини тасдиқлайдилар.