Дубайда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси бўлиб ўтмоқда — фото

Глобал иқлим саммитида 150 дан ортиқ мамлакатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молия институтлари раҳбарлари иштирок этмоқда.
Sputnik
Тадбир кун тартибидан БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси асосий қоидаларини амалга ошириш, бугунги экологик таҳдид ва хатарларга қарши курашиш, “яшил” тараққиёт мақсад ва вазифаларини илгари суришда кенг ҳамкорлик масалалари ўрин олган.
1 / 13

Дубайда бўлиб ўтаётган иқлим бўйича глобал саммитда иштирокчи давлатлар раҳбарлари ва делегатлари жамоавий суратга тушишди

2 / 13

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан

3 / 13

Замбиялик Кена Чибуе БМТнинг иқлим саммити олдидан суратга тушмоқда. Замбия иқтисодиёти энг заиф давлатлар рейтингига киритилган

4 / 13

2023 йил 30 ноябрь, Дубай. Нуфузли ва оммабоп тадбир очилиши арафасида унинг иштирокчилари

5 / 13

Беларусь президенти Александр Лукашенко туркиялик ҳамкасби Режеп Таййип Эрдоған билан. Икки давлат раҳбарлари жамоавий суратга тушишни кутишмоқда

6 / 13

"Экспо Сити Дубай" мажмуаси 70 000 дан ортиқ иқлим бўйича музокарачиларни қабул қилади

7 / 13

2023 йил 29 ноябрь, Дубай. Иқлим саммитига тайёргарлик кўрилмоқда, унда давлат ва ҳукумат раҳбарлари Ер сайёраси янада иссиқ бўлишининг ва иқлим ўзгариши кўпроқ зарар келтиришининг олдини олиш бўйича қарор қабул қилишади

8 / 13

2023 йил 1 декабрь, Дубай. Иқлим саммити делегатлари орасида йирик бизнес ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, шунингдек, тадқиқотчилар, экспертлар ва журналистлар бор

9 / 13

Иқлим саммити иштирокчиларидан бири. У бошқа делегатлар билан биргаликда атмосферадаги карбонат ангидрид газини камайтириш бўйича чора-тадбирларни тартибга солувчи Париж келишуви мақсадларига эришишни кўриб чиқади

10 / 13

2023 йил 29 ноябрь, Дубай. "Экспо Сити Дубай" мажмуаси. 2021-2022 йилларда бу ерда Яқин Шарқда биринчи бутунжаҳон Экспо кўргазмаси бўлиб ўтган

11 / 13

COP28 президенти Султон Аҳмад Ал-Жобир Сепакс 30 ноябрда Дубайда БМТ Иқлим саммитининг очилиш маросимида

12 / 13

2023 йил 1 декабрь, Дубай. Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва COP28 президенти Султон Аҳмад Ал-Жобир жамоавий суратга тушиш учун келди

13 / 13

Иқлим саммити иштирокчилари