Дубайда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси бўлиб ўтмоқда — фото
Дубайда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси бўлиб ўтмоқда — фото
Sputnik Ўзбекистон
Глобал иқлим саммитида 150 дан ортиқ мамлакатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молия институтлари раҳбарлари иштирок этмоқда.
Тадбир кун тартибидан БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси асосий қоидаларини амалга ошириш, бугунги экологик таҳдид ва хатарларга қарши курашиш, “яшил” тараққиёт мақсад ва вазифаларини илгари суришда кенг ҳамкорлик масалалари ўрин олган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан
2023 йил 29 ноябрь, Дубай. Иқлим саммитига тайёргарлик кўрилмоқда, унда давлат ва ҳукумат раҳбарлари Ер сайёраси янада иссиқ бўлишининг ва иқлим ўзгариши кўпроқ зарар келтиришининг олдини олиш бўйича қарор қабул қилишади
2023 йил 1 декабрь, Дубай. Иқлим саммити делегатлари орасида йирик бизнес ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, шунингдек, тадқиқотчилар, экспертлар ва журналистлар бор
Иқлим саммити иштирокчиларидан бири. У бошқа делегатлар билан биргаликда атмосферадаги карбонат ангидрид газини камайтириш бўйича чора-тадбирларни тартибга солувчи Париж келишуви мақсадларига эришишни кўриб чиқади