ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрига жўнаб кетди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Президент Бирлашган Араб Амирликлари президенти шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Дубайга жўнаб кетди.
Аввал хабар қилинганидек, ташриф доирасида давлат раҳбари глобал иқлим саммитининг ялпи сессиясида нутқ сўзлаши, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар ва етакчи компаниялар раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказиши кўзда тутилган.