https://sputniknews.uz/20231130/shavkat-mirziyoev-amaliy-tashrif-baa-41316521.html
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан БААда бўлади — ташрифдан мақсад
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан БААда бўлади — ташрифдан мақсад
Sputnik Ўзбекистон
Давлат раҳбари саммитнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлаши ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
2023-11-30T09:10+0500
2023-11-30T09:10+0500
2023-11-30T11:12+0500
сиёсат
ўзбекистон
баа
шавкат мирзиёев
ташриф
бмт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1b/41265912_0:32:1280:752_1920x0_80_0_0_dc1cdaa6697431dc98441e2e959628a0.jpg
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан БААда бўлади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 30 ноябрь – 2 декабрь кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциясида иштирок этиш учун Дубай шаҳрида бўлади.Иқлим бўйича глобал саммитда дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларининг давлат ва ҳукуматлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар раҳбарлари қатнашади.Тадбир кун тартибидан БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси асосий қоидаларини амалга ошириш, бугунги экологик таҳдид ва хатарларга қарши курашиш, “яшил” тараққиёт мақсад ва вазифаларини илгари суришда кенг ҳамкорлик масалалари ўрин олган.Ўзбекистон БМТнинг Ҳадли конвенциясига 1993 йилда қўшилган, 2018 йилда мамлакатимиз Париж битими иштирокчиси бўлди.
ўзбекистон
баа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1b/41265912_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_8187350863238fb4858a377be259b794.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бмт баа ўзбекистон шавкат мирзиёев бирлашган араб амирликлари президенти шайх муҳаммад бин зоид ол наҳаён
бмт баа ўзбекистон шавкат мирзиёев бирлашган араб амирликлари президенти шайх муҳаммад бин зоид ол наҳаён
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан БААда бўлади — ташрифдан мақсад
09:10 30.11.2023 (янгиланди: 11:12 30.11.2023) Давлат раҳбари саммитнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлаши ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан БААда бўлади, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 30 ноябрь – 2 декабрь кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциясида иштирок этиш учун Дубай шаҳрида бўлади.
Иқлим бўйича глобал саммитда дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларининг давлат ва ҳукуматлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар раҳбарлари қатнашади.
Тадбир кун тартибидан БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси асосий қоидаларини амалга ошириш, бугунги экологик таҳдид ва хатарларга қарши курашиш, “яшил” тараққиёт мақсад ва вазифаларини илгари суришда кенг ҳамкорлик масалалари ўрин олган.
“Давлатимиз раҳбари саммитнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлаши ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон БМТнинг Ҳадли конвенциясига 1993 йилда қўшилган, 2018 йилда мамлакатимиз Париж битими иштирокчиси бўлди.