“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ушбу қисмини бузиш БҲМнинг энг кам миқдори 10 бараваридан 20 бараваригача (3 миллион сўмдан 6 миллион сўмгача) жарима солишни ёки ҳуқуқбузарни 15 суткагача маъмурий қамоққа олишни назарда тутади”, — деди бошқарма матбуот хизмати раҳбари Акмал Муродов.
“Масалан, Тошкент шаҳрига Бўзсув канали орқали сув етказиб берилмоқда, Андижон вилоятига эса Кампиробод сув омборидан ер сатҳи фарқи бўлгани учун сув “ўз-ўзидан кетади”. Наманган вилояти ҳудудининг мураккаб географик релефи туфайли истеъмолчиларга насос агрегатлари ёрдамида ичимлик суви етказиб бериш натижасида кўпроқ электр энергияси сарфланади. Шунга кўра ишлаб чиқариш таннархидаги электр энергияси таннархининг улуши Тошкент шаҳрида 24 фоиз, Андижонда 14 фоиз, Наманганда 35 фоизни ташкил этади”, — дея тушунтирди бошқарма бош мутахассиси Ольга Мурашкина.