https://sputniknews.uz/20231130/ozbekiston-suv-noqonuniy-foydalanish-javobgarlik-41324752.html
Сувдан ноқонуний фойдаланиш қандай жавобгарликка сабаб бўлади?
Сувдан ноқонуний фойдаланиш қандай жавобгарликка сабаб бўлади?
Sputnik Ўзбекистон
“O‘zsuvta'minot” акциядорлик жамияти мутахассислари сувдан ноқонуний фойдаланиш қандай оқибатларга олиб келиши ва нима учун Ўзбекистон ҳудудларида тарифлар... 30.11.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-11-30T15:40+0500
2023-11-30T15:40+0500
2023-11-30T17:17+0500
жамият
ўзбекистон
сув
жарима
жавобгарлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1e/41327318_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_a96e3eb0456accb2dae3b66f3c5ba840.jpg
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Коммунал тармоқларга, жумладан, сув таъминотига ноқонуний уланиш, совуқ сув ҳисоблагичлари ва уларнинг пломбаларини қасддан бузиш, шунингдек, ҳисоблагичларни бузиш ўғирлик деб топилиб, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бу ҳақида “O‘zsuvta'minot” акциядорлик жамиятида ўтказилган брифингда маълум қилинди.Айни пайтда Ўзбекистонда 4,5 миллион истеъмолчи сув таъминоти тизими билан қамраб олинган бўлиб, улардан 3 миллион нафари ёки 66,3 фоизига ичимлик суви ҳисоблагичлари ўрнатилган, 1,5 миллион нафари ёки 33,7 фоизи ҳисоблагичлардан фойдаланмайди.Айни пайтда аҳолини марказлаштирилган тизим орқали узлуксиз ва сифатли ичимлик суви билан таъминлаш маълум куч, меҳнат ва катта молиявий харажатларни талаб этади.Хусусан, бир кубометр ичимлик сувининг тариф қийматида қуйидаги харажатлар кўрсатилган:"O‘zsuvta'minot" компанияси тушунтирганидек, сув таъминотининг технологик жараёнлари турлича бўлгани учун мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида тарифлар ҳар хил.“O‘zsuvta'minot ” АЖ маълумотларига кўра, Ўзбекистон ичимлик сувининг 42 фоизини ер ости сувларидан, 58 фоизини эса ер усти манбаларидан олади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, вақт ўтиши билан ушбу турдаги ресурсларга юк фақат ортади.Иқлим ўзгариши, демографик ўсиш ва республиканинг иқтисодий ривожланиши туфайли сув танқислиги кучаяди. Шу боис мутахассислар ва экологлар жойларда ичимлик сувидан оқилона фойдаланишни оммалаштириш мақсадида фуқаролар эътиборини ушбу муҳим масалага қаратмоқда.
https://sputniknews.uz/20231130/ozbekiston-suvni-tejash-favqulodda-ish-41317381.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1e/41327318_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_7547aae04854ffc8805aa28093df25dd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сув ноқонуний фойдаланиш жавобгарлик ўзбекистон
сув ноқонуний фойдаланиш жавобгарлик ўзбекистон
Сувдан ноқонуний фойдаланиш қандай жавобгарликка сабаб бўлади?
15:40 30.11.2023 (янгиланди: 17:17 30.11.2023) “O‘zsuvta'minot” акциядорлик жамияти мутахассислари сувдан ноқонуний фойдаланиш қандай оқибатларга олиб келиши ва нима учун Ўзбекистон ҳудудларида тарифлар фарқланишини тушунтирди.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Коммунал тармоқларга, жумладан, сув таъминотига ноқонуний уланиш, совуқ сув ҳисоблагичлари ва уларнинг пломбаларини қасддан бузиш, шунингдек, ҳисоблагичларни бузиш ўғирлик деб топилиб, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бу ҳақида “O‘zsuvta'minot” акциядорлик жамиятида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ушбу қисмини бузиш БҲМнинг энг кам миқдори 10 бараваридан 20 бараваригача (3 миллион сўмдан 6 миллион сўмгача) жарима солишни ёки ҳуқуқбузарни 15 суткагача маъмурий қамоққа олишни назарда тутади”, — деди бошқарма матбуот хизмати раҳбари Акмал Муродов.
Айни пайтда Ўзбекистонда 4,5 миллион истеъмолчи сув таъминоти тизими билан қамраб олинган бўлиб, улардан 3 миллион нафари ёки 66,3 фоизига ичимлик суви ҳисоблагичлари ўрнатилган, 1,5 миллион нафари ёки 33,7 фоизи ҳисоблагичлардан фойдаланмайди.
Айни пайтда аҳолини марказлаштирилган тизим орқали узлуксиз ва сифатли ичимлик суви билан таъминлаш маълум куч, меҳнат ва катта молиявий харажатларни талаб этади.
Хусусан, бир кубометр ичимлик сувининг тариф қийматида қуйидаги харажатлар кўрсатилган:
электр энергияси 27% ни ташкил қилади;
капитал ва жорий таъмирлаш - 19%;
хорижий молия ташкилотлари кредитларини қайтариш - 21%;
амортизация ва бошқа харажатлар 4% ни ташкил қилади.
"O‘zsuvta'minot" компанияси тушунтирганидек, сув таъминотининг технологик жараёнлари турлича бўлгани учун мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида тарифлар ҳар хил.
“Масалан, Тошкент шаҳрига Бўзсув канали орқали сув етказиб берилмоқда, Андижон вилоятига эса Кампиробод сув омборидан ер сатҳи фарқи бўлгани учун сув “ўз-ўзидан кетади”. Наманган вилояти ҳудудининг мураккаб географик релефи туфайли истеъмолчиларга насос агрегатлари ёрдамида ичимлик суви етказиб бериш натижасида кўпроқ электр энергияси сарфланади. Шунга кўра ишлаб чиқариш таннархидаги электр энергияси таннархининг улуши Тошкент шаҳрида 24 фоиз, Андижонда 14 фоиз, Наманганда 35 фоизни ташкил этади”, — дея тушунтирди бошқарма бош мутахассиси Ольга Мурашкина.
“O‘zsuvta'minot ” АЖ маълумотларига кўра, Ўзбекистон ичимлик сувининг 42 фоизини ер ости сувларидан, 58 фоизини эса ер усти манбаларидан олади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, вақт ўтиши билан ушбу турдаги ресурсларга юк фақат ортади.
Иқлим ўзгариши, демографик ўсиш ва республиканинг иқтисодий ривожланиши туфайли сув танқислиги кучаяди. Шу боис мутахассислар ва экологлар жойларда ичимлик сувидан оқилона фойдаланишни оммалаштириш мақсадида фуқаролар эътиборини ушбу муҳим масалага қаратмоқда.