ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Зеленский офиси вилоят раҳбарларига генерал Валерий Залужний билан ҳар қандай мулоқотни тўхтатишни буюрди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Зеленский маъмурияти вилоят раҳбарларига Украина бош қўмондони Валерий Залужний билан ҳар қандай мулоқотни тўхтатишни буюрди. Бундан мақсад — Залужний атрофида ортиқча ажиотаж уйғотмаслик", - дейилади хабарда.
Маҳаллий журналистлар хулосасига кўра, Залужний аҳоли орасида обрўйга эга ва бу бўлажак сайловларда Зеленский карьерасига “хавф солиши” мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин генерал Залужнийнинг яқин дўсти ва ёрдамчиси Частяков совға қилинган граната портлаши оқибатида қурбон бўлган эди.